4 сентябрь куни «Голос. Дети» лойиҳасининг иккинчи мавсуми ғолиби ўзбекистонлик Сабина Мустаева «Дадим шар земной детям» («Болаларга Ер шарини берамиз») қўшиғининг биринчи синглини чиқарди. Бу ҳақда лойиҳанинг Facebook’даги саҳифасида маълумот берилади.
Сабинанинг дебют синглидан тушган барча маблағ «Линия жизни» Хайрия жамғармасига йўналтирилади.
Сингл мусиқасини афсонавий бастакор Давид Тухманов яратди, шеъри туркиялик шоир Нозим Ҳикмат қаламига мансуб бўлиб, Муза Павлова томонидан таржима қилинган.
Уни мана бу линк орқали юклаб олиш мумкин.
Изоҳ (0)