Наманганлик ёш қўшиқчи Муҳаммадюсуф Исроилов Россиянинг «Голос» лойиҳаси юлдузига айланмоқчи, дея хабар бермоқда «Nuz.uz». Ҳозирча эса у биринчи аҳамиятли ғалабасига эришди: яқинда Беларусда бўлиб ўтган «Олтин асалари» халқаро болалар ижодий танловида учинчи ўринни эгаллади.
Ушбу танловда дунёнинг 14 мамлакатидан мингга яқин болалар иштирок этди.
Наманган дизайн коллежида дастурчилик йўналишида таҳсил олувчи 15 ёшли Муҳаммадюсуф яқин келажакда Россиянинг «Голос» лойиҳасида қатнашмоқчи. «Ҳозирда устозим Наталья Юрьевна билан 2017 йилда ‘Голос’ лойиҳасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқдамиз», — деди у ва бунда унга ҳамюрти Сардор Миланонинг муваффақиятлари илҳом бағишлашини қўшимча қилди.