Маккадаги Ал Ҳарам масжидига қурилиш крани қулаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 107 кишига етди, яна 238 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Саудия Арабистони фуқаролик мудофаасига таяниб. Айни пайтда воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Нашр эслатишича, 11 сентябрь куни Маккадаги Ал Ҳарам масжидига минорали кран қулаб тушди. У томни тешиб ўтиб, масжид ҳовлисига тушди, бу пайтда у ерда юзлаб зиёратчилар бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, краннинг йиқилишига кучли жала ва шиддатли шамол сабаб бўлган. Саудия Арабистони ҳукумати ўтган йили Ал Ҳарам масжидини реконструкция қилишни бошлаган эди.
Изоҳ (0)