2015 йил 10 сентябрь куни Тошкент вақти билан тунги соат 02:03 да Афғонистон ҳудудида ер қимирлади. Бу ҳақда «Тошкент» сейсмик станцияси «Дарё»га маълум қилди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан жанубий-шарқий йўналиш бўйлаб 558 км узоқликда жойлашган. Ер қимирлаши магнитудаси 5,7 бўлганлиги хабар қилинди.
Сейсмик станциянинг қайд этишича, Ўзбекистон шаҳарларидан ер силкиниши сезилгани ҳақида хабарлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)