Археологлар Англияда ярим доира шаклида жойлашган неолит даврига оид 90 та тошдан иборат ёдгорликни топди. Британия ОАВлари уни иккинчи Стоунхенж деб атамоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Уилшир графлигида, Стоунхенждан атиги уч километр нарида топилган тошлар ер остида, бир метр чуқурликда ётибди, улар георадар ёрдамида аниқланган. Археологлар баландлиги 4,5 метргача бўлган 30 та бутун тош ва олтмишта бўлакларни топган. Уларнинг ёши 4500 йил деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)