Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Шимолий Кореянинг Ёнбэндаги ядро илмий-тадқиқот марказида кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилаётганини қайд этди. Бу ҳақда «TASS» хабар бермоқда.
Ушбу жараён, асосан, сунъий йўлдошдан олинган суратлар асосида кузатилаётганини таъкидлаган агентлик раҳбари Юкия Амано халқаро инспекторлар КХДРга 6 йилдан бери киритилмаётганини эслатиб, Пхеньянни ядро қуролини тарқатмаслик бўйича мажбуриятларини бажаришга қайтиш ҳамда ташкилот билан баҳсли масалаларни ҳал этишда ҳамкорликка чақирди.
Изоҳ (0)