Нефть экспорти билан шуғулланувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) Россияни таркибига киришни таклиф этди, аммо мамлакат кузатувчи бўлиб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда «Роснефть» раҳбари Игорь Сечин маълум қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Сечиннинг айтишича, бундай қарорга келишга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, нефть қазиб олишда технологик тавофутлар мавжуд, шунингдек, тармоқ деярли тўлиқ хусусийлаштирилган ва Россия ҳукумати, ОПЕК давлатларидан фарқли равишда, нефть компанияларини тўғридан-тўғри бошқара олмайди.
Изоҳ (0)