Қарағанда—Балхаш трассасида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасини содир этган қарағандалик ҳайдовчи шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Келин ва куёв бўлган автомобилни ҳайдаб келаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида машина ағдарилиб кетган. Унинг айби билан Йўл-патруль полициясида хизмат қилувчи куёв вафот этган. Келин ва яна бир бошқа йўловчи жароҳатланган.
Келиннинг сўзларига кўра, ҳайдовчи автомобилни жуда юқори — соатига тахминан 120 километр тезликда ҳайдаб борган. Фожиагача келин ҳатто ҳайдовчига танбеҳ ҳам берган, аммо куёв келинни тинчлантириб, безовта бўлмасликни сўраган.
Ҳайдовчи шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум қилинди. «Қоидабузар ҳайдовчи вафот этган куёвнинг қариндошларига товон тўлаб бергани ва жабрланган томоннинг судланувчига нисбатан қаттиқ жазо бермаслик ҳақидаги илтимоси сабаб, енгил жазо олди», — дейилади «Nur.kz» хабарида.
Изоҳ (0)