Россия президенти Владимир Путин чет элдан дори-дармон ва тиббиёт жиҳозлари келтирилиши ман этилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Биз дори-дармон ёки тиббиёт техникаси импортини тақиқлаш тўғрисида сўз очмаганмиз ва бундай ниятимиз ҳам йўқ. Фақат ўзимизда ҳам буни ривожлантириш ва рақобатбардош маҳсулотлар тайёрланишини қўллаб-қувватлашимиз лозим», —дея таъкидлаган давлат раҳбари.
Изоҳ (0)