«Рома», «Реал», «Бавария» ва «Эйбар» қочоқларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия ишлари билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда «Спорт Эхпресс» хабар бермоқда.
Аввалига Германиянинг «Бавария» клуби қочоқлар учун 1 миллион евро ажратди. Кейин эса Испаниянинг «Реал» жамоаси ҳам шунча миқдорда муҳожирларга ёрдам пули ажратишини эълон қилди. Испаниянинг яна бир клуби «Эйбар» эса «Атлетико» билан ўйиндаги ҳар битта чипта сотувидан тушган 5 еврони қочоқларга ёрдам бериш фондига юборади.
Италиянинг «Рома» клуби қочоқларга ёрдам бериш учун бутун бошли фондни ташкил этишга қарор қилди. Дастлабки тўловни клубнинг ўзи амалга оширади. Римликлар бошқа жамоаларга ҳам ушбу фондга баҳоли қудрат ёрдам беришни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)