Канадалик Эжени Бушар кийим ечиш хонасида йиқилиб тушиши натижасида бошидан шикастлангани туфайли Теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионати (US Open) да жуфтлик ва микст баҳсларида қатнашишдан бош тортди ва яккалик мусобақаларидан ҳам четлаштирилиши мумкин, дея хабар бермоқда USA Today.
Бушар полда тойиб, боши билан йиқилгач, мияси чайқалиб лат еган эди.
Яккалик баҳсларида қатнашиш-қатнашмаслик ҳақидаги қарорни канадалик теннисчи италиялик Роберта Винчи билан учрашув олдидан ўтказиладиган қўшимча текширувдан сўнг чиқаради.
Изоҳ (0)