• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Самвел Бабаян: Филиппинга қарши учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз

    Жаҳон чемпионати—2018 иккинчи саралаш босқичи 4-тур ўйинлари доирасидаги Филиппин – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда терма жамоа ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.

    Фото: the-uff.com

    Фото: the-uff.com

    «Ҳозир биз шундай ҳолатдамизки, биз учун ҳар бир учрашув — энг муҳим ўйин. Чунки турнир жадвалида ҳозирги вақтда 3-ўринни эгаллаб турибмиз. Ҳозир энг муҳими ўйинимизни кучайтириб олиш. Чунки жамоа катта потенциалга эга. Ушбу ўйинга жамоа билан жуда яхши тайёрландик, деб айта оламан. Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Рақибни ҳурмат қиламиз. Бу жамоа бекорга икки ўйинда олти очко тўпламади. Улар бизнинг гуруҳда етакчилардан бири ҳисобланади. Филиппин — бир неча яхши ижрочиларга эга бўлган ва тартибли ўйин намойиш этадиган жамоа. Шунқа қарамай биз бу ерга ўз олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун келдик. Эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз», — дея 8 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

    Матбуот анжуманида унга ҳамроҳлик қилган Сервер Жепаров ҳам ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, жумладан, шундай деди: «Бу менинг Филиппинга илк ташрифим ва бу ерда эканимдан жуда хурсандман. Бўлажак ўйинга келадиган бўлсак, биз бу ерга фақат ғалаба учун ташриф буюрганмиз. Ўйлайманки, эртага яхши ўйин намойиш қилиб, ўзимизга керакли натижа билан қайтамиз».

    Журналистлар саволларига жавоб берар экан, Самвел Бабаян яна бир неча масалаларга тўхталиб ўтди.

    «Ҳақиқатдан ҳам биз узоқ парвозни амалга оширдик ва бунга бутун кунимиз кетди. Лекин ўйинга тайёргарлик режамизга мувофиқ тарзда ишларимизни олиб борсак, узоқ парвоз ўйинимизга салбий таъсир кўрсатмайди, деб ўйлайман»

    «Терма жамоа ва клубда бош мураббий бўлиб ишлаш бир-биридан жуда фарқ қилади. Терма жамоада футболчиларга ўз ғояларингни уқтириш учун вақт жуда оз. Шундай бўлса-да, қўл остимдаги жамоада кўплаб кучли клубларда ўйнаётган юқори савияли футболчилар бор. Бу борада омадим келган, деб айта оламан. Ишончим комилки, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз».

    «Терма жамоада ҳозир ўйинни тартибли йўлга қўйиш ва ўзим истаган ўйин услубини йигитларга сингдириш мен учун муҳим. Шундай пайтда жамоангда Сервер Жепаров ва Александр Гейнрих каби футболчиларнинг бўлиши — бу исталган мураббий учун бахт».

    «Шимолий Кореяга қарши ўйинда йўлга қўйилган асосий хато ҳимоядаги парокандалик бўлган ва менинг терма жамоага келиб, биринчи бўлиб қилишим керак бўлган иш — шу камчиликларни бартараф этиш эди. Ўйлайманки, ҳимоя ва ҳужум чизиғи ўртасидаги мутаносиблик, уйғунлик яхши йўлга қўйилди. Бўлажак ўйинларда аввалги хатолар такрорланмайди, деб ўйлайман», — дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян.

    07.09.2015, 12:28   Изоҳ (0)   3901
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Одил Аҳмедов «Локомотив» тарбияланувчилари билан учрашди

    07.09.2015, 11:43

    Ўзбекистонда от спорти бўйича «Челленж» жаҳон кубогининг сиртқи босқичи ўтказилди

    07.09.2015, 11:12

    «Спорт» телеканали ЕЧЛ ўйинларини трансляция қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда

    07.09.2015, 10:50

    Евро—2016 саралаши. Голландия йирик ҳисобда Туркияга ютқазиб қўйди, Исландия илк бор ЕЧга чиқди

    07.09.2015, 10:06

    Канадалик теннисчи қиз кийиниш хонасида йиқилиб тушгач, мияси чайқалиб лат еди

    07.09.2015, 08:49

    Криштиану Роналду қариганида қандай кўринишини кўрсатди

    06.09.2015, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.