НАТО бош котиби Йенс Столтенберг тарихда илк бор Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар бермоқда.
Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг маълум қилишича, Столтенберг 21—25 сентябрь кунлари Лвовшчинада бўлиб ўтган фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ҳарбийлаштирилган машғулотларнинг очилишида Украина президенти Пётр Порошенко билан бирга иштирок этади.
«Украинага ташрифи давомида Столтенберг НАТО ва Украина тарихида илк бор, Украина президентининг таклифига биноан Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мажлисида қатнашади», — деди Климкин.
Изоҳ (0)