7 сентябрь, душанба куни Австралиядаги Брисбен аэропорти йўловчилари тутун ҳиди тарқалгани туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Airlive интернет-порталининг маълум қилишича, тутун ҳиди аэропортнинг ошхона қисмидан чиққан. Айни пайтда вазият ишга тушган ва аэропорт одатий иш тартибига қайтмоқда.
Мазкур ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, маҳаллий расмийлар бу ҳолатга ҳали изоҳ бергани йўқ.
Изоҳ (0)