7 сентябрь, душанба, эрталабки тўққизларда Олма-Отада бир аёл 5-қават деразасидан икки нафар боласини улоқтириб, ортидан ўзини ҳам пастга ташлаган. Бу ҳақда «Kazakhstan Today» хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, болалар 2 ва 10-11 ёшлардаги икки қиз бўлган. Қизларнинг каттаси тез ёрдам келгунча ҳалок бўлган, кичиги ва уларнинг онаси оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Аёл нима сабабдан ўзи ва болаларининг жонига қасд қилгани ҳозирча номаълум. Суриштирув ишлари бошланди.
Изоҳ (0)