Тожикистон куч тузилмалари бўлинмалари Рамит дарасидаги махсус амалиёт чоғида исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги ҳукуматга қарши қуролли гуруҳнинг яна 14 нафар иштирокчисини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълумотларига таяниб, «TASS» хабар бермоқда.
«4—7 сентябрь кунлари ҳаммаси бўлиб ушбу жиноий гуруҳнинг 31 аъзоси қўлга олинди, 13 киши йўқ қилинди, —дея таъкидлади вазирлик матбуот маркази вакили. —Кўплаб миқдорда қурол-яроғ, жумладан, 20 дан зиёд автомат, икки пулемёт, гранаталар ва бир неча минг патрон топилган».
Изоҳ (0)