Гарвард университетининг ҳуқуқ профессори Лоуренс Лессиг 6 сентябрь, якшанба куни Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзодини қўйишини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Профессор сайловолди кампаниясини ўтказиш учун лозим бўлган 1 миллион долларни Интернет ёрдамида йиққанини маълум қилди. Энди у университетдаги ишини тарк этиб, бор кучини сайловолди жараёнларига қаратиш ниятида.
Изоҳ (0)