Суриянинг Ас-Сувайда шаҳри яқинида 4 сентябрь, жума куни юз берган икки портлаш натижасида камида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Syrian Observatory for Human Rights ташкилоти раҳбари Рами Абдул Раҳмоннинг қўшимча қилишича, ҳодисалар натижасида яна 50 киши тан жароҳати олган.
Қайд этишларича, портлаш натижасида этноконфессионал озчилик — друзларнинг таниқли етакчиси Шайх Воҳид ал-Балус ҳам ҳалок бўлган — у ҳам Сурия ҳукуматига, ҳам террорчилик ташкилотларига қарши эди.
Портлашлардан сўнг шаҳарда оммавий норозилик намойишлари бошланиб кетган. BBC News’нинг хабар беришича, оломон Суриянинг амалдаги президенти отаси, мамлакатнинг аввалги раҳбари Ҳафиз Асадга ўрнатилган ҳайкални ағдариб ташлаган.
Изоҳ (0)