Либерия ҳукумати 3 сентябрь, пайшанба куни мамлакатда Эбола вирусининг тугатилганлигини эълон қилди. Бу ҳақда «Knews.kg» хабар беради.
Шу каби маълумотни Либерия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 9 май куни ҳам эълон қилган эди. Бироқ ёзда шифокорлар мамлакатда Эбола вируси билан касалланганлик ҳолатларини бир неча марта қайд этди.
Эбола вируси 2014 йилнинг февраль ойида Ғарбий Африкада авж олган эди.
Изоҳ (0)