Гватемала президенти Отто Перес Молина истеъфо берди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Президент ярим тунда, судья томонидан уни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ чиқарилганидан сўнг, истеъфога чиқиш ҳақида қарор қабул қилди.
Молина божхона органлари фаолиятида фош этилган йирик коррупциявий схемага алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ суд Гватемала президентига мамлакатни тарк этишни тақиқлаган эди, ундан аввалроқ эса Молина дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилганди.
Изоҳ (0)