Малининг марказий қисмидан ўтувчи Нигер дарёсида одамлар ва юк тўла қайиқ ағдарилиб кетгани оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters маълумотларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳаммаси бўлиб узун тор қайиқда 90 дан зиёд киши бўлган. Улардан 70 нафари омон қолган, тўрт киши дом-дараксиз йўқолган.
Маҳаллий хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот котибининг таъкидлашича, қайиқларнинг аксари эски ва нобоп бўлгани, одамлар ҳамда юк тирбандлиги туфайли Африкада бундай фалокатлар тез-тез содир бўлиб туради.
Изоҳ (0)