Гватемала бош прокурори мамлакат президенти Отто Перес Молинани ҳибсга олиш учун ордер берди, дея хабар қилади «Газета.ru».
Аввалроқ суд Гватемала президентига мамлакатни тарк этишни тақиқлаб қўйган, бунгача Молина дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилган эди.
Мамлакат президенти кенг кўламли коррупция схемасига алоқадорликда айбланмоқда, бу божхона органлари томонидан фош этилган эди.
Президентнинг ўзи ноқонуний фаолиятга алоқаси йўқлигини айтиб, «ҳар қандай гватемалалик каби мукаммал эмаслиги ва хатолар қилгани»ни таъкидлади.
Изоҳ (0)