Туркия жануби-шарқидаги Мардин провинциясида тўрт нафар полициячи йўл бўйига ўрнатилган мина портлашидан ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». У Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси жангарилари томонидан ўрнатилган бўлган.
Полиция ходимлари зирҳли полиция автомобилида қурилаётган мактаб биносига қараб кетаётган бўлган, бино аввалроқ жангарилар томонидан ёқиб юборилган. Уларни зарарсизлантириш бўйича операция олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)