АҚШнинг Ироқ шимолида икки ҳарбий базаси мавжуд. Бу ҳақда мамлакатнинг «Бадр» номли нуфузли шиа сиёсий ташкилоти қуролли бўлинмалари қўмондони Муин ал-Козимий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Улардан бири Мосул атрофида, яна бири Ироқ Курдистонида жойлашган. Ушбу базалар нима мақсадда тузилганини ҳеч ким билмайди», - дея таъкидлайди Козимий.
Маълумотларга кўра, базалардаги америкалик зобитлар Ироқ Курдистони расмий вакиллари ва ҳарбий раҳбарияти билан мунтазам алоқа боғлаган.
Изоҳ (0)