АҚШнинг Хьюстон шаҳрида ўсмир йигит селфига тушиш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда, полиция маълумотларига асосланиб, Click2houston портали хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса 1 сентябрь, сешанба куни юз берган. 19 ёшли Делеон Алонсо Смит ўқланган қурол билан суратга тушмоқчи бўлган, бироқ кутилмаганда тепкини босиб юбориб, томоғидан ўзини отиб қўйган.
«Бунга ишониб бўлмайди. Кеча мени туғилган куним бўлганди, у мени табриклагани келганди», — деди марҳум ўсмирнинг бувиси Алма Дуглас.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан полиция тергов-суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)