Рим папаси Франциск 19—22 сентябрь кунлари Кубага пасторлик ташрифи билан боради, дея хабар бермоқда «ТАСС» Куба кардиналига таяниб.
«Папа Франциск ўзгаришлар авж олган пайтда Кубада бўлади», — деди Католик черкови олий вакили Куба телевидениесидаги дастурлардан бирида.
Гавана архиепископи таъкидлашича, Куба ва АҚШ ўртасида дипломатик илиқлик бошланганидан буён орол тарихий лаҳзаларни бошидан кечирмоқда.
У, шунингдек, ушбу дипломатик алоқалар 54 йилдан сўнг қайта тикланишида аргентиналик понтификнинг роли ҳақида эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)