Бугун, 31 август куни Қора денгизда НАТОнинг «Денгиз шамоли» ҳарбий ўқув машғулотлари бошланади, дея хабар бермоқда «Vesti.ru».
Унда тахминан 2,5 минг киши, чунончи, минг нафар америкалик, яна минг нафар украиналик ва бошқа НАТО давлатларидан 500 нафар аскар қатнашади.
Ўқув машқларига ягона, бироқ энг оммавий «Арли Бёрк» туридаги Дональд Кук эсминеци жалб этилади. Экипаж аъзолари ўз тажрибаларини бошқа кемалар денгизчилари билан бўлишиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)