Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Бутундунё тинчлик федерацияси президенти Мун Сон Мён вафот этган санага уч йил тўлиши муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирди. Ушбу ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Хан Хак Чага йўлланган шошилинчномада «марҳумнинг корейс миллатини бирлаштириш йўлидаги улкан хизматлари» эътироф этилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
1920 йилда Шимолий Кореяда туғилган Мун Сон Мён дунёда кўпроқ «Бирлашган черков» диний ташкилоти асосчиси сифатида танилган. Маълумотларга кўра, ушбу ташкилотнинг бугунги кунда 190 мамлакатда бўлимлари мавжуд, уларга 3 миллионга яқин киши аъзо бўлган.
Изоҳ (0)