14 ёшли куёвбола ва 10 ёшли келиннинг никоҳ тўйи суратлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди. Бу ҳақда «Ал-Арабия» телеканалига таяниб, «Tengrinews.kz» хабар бермоқда.
Суратлар Эронда олинган, тўй эса 14 август куни бўлиб ўтган. Мамлакат қонунлари бу ёшда турмуш қуришга рухсат бермайди, бироқ қудалар бунинг учун ижозат олишга эришган.
Эронда қизлар 13, ўғил болалар эса 15 ёшдан турмуш қуришлари мумкин. Шунга қарамай, 2010 йилнинг ўзида 42 мингга яқин 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар турмуш қургани қайд этилган.
Изоҳ (0)