АҚШ президенти Барак Обама Покистон бош вазири Навоз Шарифни «ўзаро фикр алмашишни давом эттириш учун» октябрь ойида Оқ уйга таклиф этди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Сюзан Райс Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар берди «Коммерсант.ru».
Ушбу таклиф 30 август, якшанба куни Исломободда бўлиб ўтган икки мамлакатнинг минтақада вазиятни барқарорлаштиришга бағишлаган музокаралари чоғида билдириб ўтилган.
Изоҳ (0)