Нигерияда мамлакат ҳарбий ҳаво кучларининг Dornier-228 самолёти турар-жой биноси устига қулаб тушди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат шимолида содир бўлган ҳодисада камида етти киши — тўрт нафар экипаж аъзоси ва уч йўловчи ҳалок бўлди.
Нигерия ҲҲК раҳбари маршал Содиқ Абубакр воқеа сабабларини ўрганиш бўйича тергов бошлашга буйруқ берди.
Ҳалокат жойида олов тарқалишининг олдини олиш учун ўт ўчирувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)