«Сбербанк»нинг Москва шаҳридаги филиали ҳужум қилган номаълум шахс ўн миллион рублни олиб қочди. Бу ҳақда, Москва шаҳар полициясига асосланиб, «Vesti.ru» хабар бермоқда.
Бўлимдан чиқиб келаётган банкнинг 25 ёшли ходимасига ўғри ҳужум қилиб, тўппонча билан таҳдид қилган ва «Сбербанк»га кириб, пулларни олиб қочган. Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан «Босқинчилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳужум натижасида банкнинг икки ходими жабрланган, улар касалхонага ётқизилган. Полиция жиноятчининг фотороботини тайёрлаган, босқинчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)