Барак Обама келгуси ҳафтада Қутб доирасидан четдаги Америка ҳудудига ташриф буюрган биринчи амалдаги президент сифатида тарихга кириши мумкин. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Обама Аляска штатида жойлашган АҚШнинг энг шимолий шаҳри — Анкорижда 30—31 август кунлари бўлиб ўтадиган Арктика бўйича халқаро анжуманда иштирок этиши кутилмоқда. Анжуманга 20 давлатдан 450 нафар қатнашчи таклиф этилган.
1—2 сентябр кунлари эса президент Қутб доираси ортигa — Коцебу аҳоли пунктига саёҳат қилади.
Изоҳ (0)