Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси – Болалар меҳнати бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Танзила Нарбаева 29 август куни АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблюм билан учрашди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Унда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси махсус маслаҳатчиси Р.Миллер, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен, АҚШ элчихонасининг иккинчи котиби Антон Купер, Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари, Касаба уюшмалари Федерациясининг масъул ходимлари иштирок этди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашувда АҚШ делегацияси вакиллари Ўзбекистонда Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан имзоланган Муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш, болалар меҳнатига йўл қўймаслик борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан таништирилди ҳамда келгусидаги ҳамкорлик масалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблюм Ўзбекистонда мазкур йўналишларда, хусусан, халқаро меҳнат стандартларини амалиётга татбиқ этиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳамда уларнинг ижобий натижаларини эътироф этди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Аҳолига газ етказиб беришни ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги заправкалар иши вақтинча тўхтатилди
Маҳаллий
«Энергетика тарифлари эркинлашишининг самарасини аҳоли икки ойда сезишни бошлайди» — Шерзод Хўжаев
Маданият
Севимли фильмларимизнинг турли актёрлар томонидан ижро этилган афсонавий қаҳрамонлари (фото)