Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Наманган вилоятида «Аксилтеррор-Тозалаш» операцияси ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
ИИБнинг барча бўлинмалари жиноятлар, безорилик ҳаракатлари, қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатлари ҳамда ижтимоий бузилишнинг бошқа шакллари олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда. Турли вазиятларда террорчиларни зарарсизлантириш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.
Оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларга алоҳида эътибор берилмоқда. Вилоятда бундай жойлар 14 та бўлиб, улар орасида «Кичкинтой» болалар истироҳат боғидаги амфитеатр, З. Бобур номидаги боғ ва бошқалар бор. Хавфсизликни таъминлашга бир неча минглаб милиция ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва маҳалла посбонлари жалб этилади.
Изоҳ (0)