Наманган вилояти ҳудудида беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этишнинг олдини олишга қаратилган рейдлар ўтказилди, дея хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб этувчи мазмундаги маҳсулотларни тарқатиш, намойиш этиш ва сотиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ ходимлари томонидан жойларда ўтказилган рейдлар натижасида жорий йилнинг 7 ойи давомида жами 35 дан ортиқ ҳолатлар аниқланиб, уларда 4 та компьютер тўплами, 24 дона уяли телефон ҳамда контрафакт усулда тайёрланган 15 мингдан ортиқ DVD дисклари олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ушбу шахсларга нисбатан маъмурий тартибда жазо қўлланилди.
Бундан ташқари, беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб этувчи мазмундаги маҳсулотларни тарқатиш, намойиш этиш ва сотиш бўйича 2 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)