2015 йил 7 ойи якуни бўйича Наманган вилоятида фирибгарлик жиноятлари 29 тага, яъни 231 тадан 260 тага ортган, дея хабар бермоқда Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Шундан Наманган шаҳрида 88 тадан 105 тага, Мингбулоқ туманида 6 тадан 8 тага, Косонсой туманида 12 тадан 14 тага, Тўрақўрғон туманида 8 тадан 13 тага, Уйчи туманида 16 тадан 19 тага, Учқўрғон туманида 8 тадан 10 тага, Чортоқ туманида 13 тадан 15 тага ва Янгиқўрғон туманида 8 тадан 17 тага ортиб кетганлигини, ушбу содир этилган фирибгарлик жиноятларининг 44 таси муқаддам судланганлар томонидан, 61 таси ишламайдиган шахслар томонидан ва 24 таси хотин-қизлар томонидан содир этилганлигини мисол тариқасида кўрсатиш мумкин.
Мазкур жиноятлар содир этилиш усуллари бўйича таҳлил қилиб кўрилганида уларнинг 38 таси автомашина сотиб олиш ёки сотиш билан, 33 таси ўзаро қарз олди-бердиси билан, 27 таси ер участкаси олиб бериш билан, 21 таси уй-жой сотиш ёки олиб бериш билан, 20 таси буюм сотиш ёки олиб бериш билан, 20 таси ишга жойлаштириб қўйиш билан, 17 таси ўқишга жойлаштириб қўйиш билан, 17 таси тилла тақинчоқлар олди-бердиси билан, 14 таси савдо фаолияти билан шуғулланишни таклиф қилиш билан, 5 таси фуқаролик паспортини олиб бериш билан ва қолган 48 таси бошқа алдаш йўллари билан боғлиқ ҳолда содир этилганлиги кўринади.
Ушбу содир этилган фирибгарлик жиноятлари сонининг ошиб кетганлигини инобатга олиб фуқаролар ҳуқуқий онгини ошириш, уларни огоҳликка чақириш мақсадида 1700 дан ортиқ учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Изоҳ (0)