«Орёл и решка» кўрсатувининг Ўзбекистон ҳақидаги сони 4 сентябрь куни эфирга чиқади, дея хабар бермоқда «Myday.uz».
Кўрсатув 4 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да «Пятница» канали орқали намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг «Орёл ва решка. Шопинг» телекўрсатуви май ойи охирида Самарқанд, Тошкент ва Бухорода суратга олинган эди.
Кўрсатув ғояси қуйидагича: ҳар ҳафта икки бошловчи шоппинг учун дунёнинг турли шаҳарларига боради, улардан бирига пул миқдори чегараланмаган «олтин банк картаси», иккинчисига эса бор-йўғи 100 доллар берилади. Ким нимани олиши эса танга ташлаш орқали аниқланади. Агар «бургут» тушса бошловчи олтин картани, акс ҳолда 100 долларни олади.
Дастур давомида бошловчилар телетомошабинларни шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, ўзлари яшаётган меҳмонхона ва унинг нархлари билан таништиради. «Орёл и решка. Шоппинг»нинг Facebook тармоғидаги саҳифасида телетомошабинлар нархи 100 доллардан ошмайдиган совға сўраши мумкин. Энг ноёб совғалар телетомошабинга жўнатилади.
Изоҳ (0)