Кениялик спортчи Жулиус Его Пекинда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида найзани 92, 72 метрга улоқтириб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, Жулиус найза улоқтиришни мустақил равишда, YouTube орқали Олимпиада чемпионлари Железний ва Андреас Торкилдсен чиқишларини кўриб ўрганган.
Его миллий ва халқаро мусобақаларда 2010 йилдан бошлаб қатнаша бошлади. 2011 йилда Умумафрика ўйинларида ғалаба қозонгандан кейингина ўзига финландиялик мураббий топди. Охирги Олимпиадада Его 12-ўрин билан кифояланган эди.
Изоҳ (0)