Жаҳон чемпионати—2018 иккинчи саралаш босқичи, «G» гуруҳи 3-тур доирасидаги Кувайт – Мьянма учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу учрашувга бош ҳакам сифатида ФИФА рефериси Азиз Асимов тайинланган. Асимовга қанотларда Жаҳонгир Саидов ҳамда Руслан Серазетдинов ёрдам беради. Учрашувда тўртинчи ҳакам вазифасини Шерзод Қосимов бажаради.
Учрашув назоратчиси — Али Ҳамад Албадвави (БАА), комиссар — Амир Ҳусайн Каримпур (Эрон).
Изоҳ (0)