УЕФА расмий сайтида 2014/15 йилги мавсумнинг энг яхши голи учун ўтказилган сўровнома якунланди, деб хабар қилади «Championat.com».
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг «Бавария»га (3:0) қарши дастлабки ўйинидаги голи биринчи ўринни эгаллади. Месси Жером Боатенгни алдаб ўтиб, Мануэль Нойер дарвозасини ишғол этган эди. Ушбу гол учун овоз берувчиларнинг 39 фоизи (199 190 киши) овоз берди.
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг гуруҳ босқичида «Энфилд»да «Ливерпул»га киритган голи иккинчи ўринни олди (24 %). Учинчи ўринни «Арсенал» ярим ҳимоячиси Аарон Рэмсининг гуруҳ босқичида «Галатасарой»га урган голи эгаллади.
Изоҳ (0)