Хитой шимолидаги Тяньцзинь порт шаҳрида жойлашган, хавфли моддалар сақланувчи омбордаги портлаш қурбонлари сони 135 кишига етди. Бу ҳақда «Newskaz.ru» хабар беради.
Йирик фавқулодда ҳодиса 12 август куни содир бўлди. Қуввати тротил эквивалентида уч тоннага баҳоланаётган биринчи портлашдан сўнг, ҳодиса ҳудудида яна бир нечта портлаш кузатилди. Улардан энг кучлисининг қуввати 21 тонна тротилга тенглаштирилмоқда.
38 киши ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида қайд этилмоқда. 582 киши эса касалхоналарда бўлиб, улардан 25 нафарининг аҳволи оғирдир.
Изоҳ (0)