Россиянинг «Энергия» ракета-космос корпорацияси 25 август куни очилган «МАКС-2015» авиакосмик салонида биринчи марта янги авлод транспорт кемаси қўмондонлик бўлмасининг тўлалигича углеродли пластикдан ишланган корпусини тақдим этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Корпус уч қаватли конструкциядан иборат. Ташқи ва ички қопламалар Россия космик кемасида илк бора қора углеродли пластик листдан ишланган. Тўлдиргич — алюминий катаклар, шпангоутлар яхлит углеродли пластикдан ясалган, қўмондонлик бўлмаси корпусининг оғирлиги жами 637 килограммни ташкил этади.
Изоҳ (0)