Дунёдаги энг йирик ороллардан бири Гренландиянинг Якобсхавн музликларидан улкан муз бўлаги синиб тушди, деб хабар беради BBC News.
Айсберг Дейвис бўғози ва Атлантика океанига томон ҳаракатланмоқда. Синиб тушган муз бўлагининг умумий майдони 12,5 квадрат километрга тенг келади. Экспертларнинг фикрича, бундай ҳажмдаги қаттиқ сув Манхеттенни 300 метр қалинликдаги муз қатлами билан қоплай олади.
Олимлар Якобсхавн музликлари бир қисмининг ажралиб кетганлигини Landsat спутникларидан бири ёрдамида аниқлади. Муз бўлаги 2015 йилнинг 13—19 август кунлари давомида синиб тушганлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)