Янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги сайтига жойлаштирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 майдаги қарори билан тасдиқланган Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенцияларини 2014—2016 йилларда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар мажмуасининг учинчи бандини бажариш доирасида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Қонуннинг янги таҳририга халқаро тажриба ҳисобга олинган ҳолда 9 та янги модда қўшилиши режалаштирилган. Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимини ҳисобга олиб, қонун лойиҳасига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича асосий атама ва тушунчалар киритилди.
Изоҳ (0)