Чеченистон 2015 йил 21 августдан бошлаб электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлади. Республика раҳбари Рамзан Қодировнинг ўз блогида маълум қилишича, Итум-Калин туманидаги Аргун дарёсига Кокадой кичик ГЕСи қурилган.
«ГЕС қуввати 1,3 мегаватт, ундаги бошқарув тўлиқ автоматлаштирилган. Станциянинг атроф-муҳитга зарарли таъсири йўқ», — дейди Рамзан Қодиров. Ҳозирги вақтда республика пойтахти Грознийда қуввати 400 мегаваттга тенг иссиқлик электр станцияси қурилиши бошланган.
Қайд этиш жоиз, Грозний ва Аргунда жойлашган Чеченистоннинг барча — тўртта электр станцияси бундан 20 йил аввал, республика ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар вақтида бузиб ташланган эди.
Изоҳ (0)