Нефтнинг WTI (Wест Техас Intermediate) тури нархи Нью-Йорк биржасидаги савдолар чоғида 2,76 фоизга, яъни баррели учун 40,18 долларга тушди. Бундай пасайиш 1986 йилдан бери кузатилаётган энг узоқ муддат —узлуксиз саккизинчи ҳафта давом этмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Мутахассислар фикрича, АҚШда хом нефть захиралари етарлидан ортиқ эканлиги ва ОПЕК мамлакатларида нефть қазиб олишнинг юқори даражаси сақланиб қолаётгани бундай вазиятга сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)