Жанубий Африка Республикасида Россиядаги «МММ» молиявий пирамидаси асосчиси Сергей Мавродининг мамлакатда шунга ўхшаш лойиҳани ишга тушириш режасидан хавотир олишмоқда. Бу ҳақда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш миллий комиссияси вакили Тревор Хаттингга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
YouTube видеосервисининг "МММ» ЖАР" каналида иштирокчиларга 30 фоиз даромад ваъда қилинмоқда. Бу таклиф Жанубий африкалик 22 минг кишидан «лайк» йиғишга муваффақ бўлди.
«МММ» айни пайтда Индонезия, Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш ва Украинада фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)