Испания чемпионати раҳбарияти бир нечта учрашувларни 2016 йилнинг 3 январидан 2015 йилнинг 31 декабрига кўчирди, дея хабар беради «Stadion.uz».
Мазкур қарор туфайли мусобақа учрашувлари 15 май куни ниҳоясига етади. Бу Испания терма жамоасининг Евро—2016 мусобақасига етарли даражада тайёрланишига имкон беради.
Испан жамоалари охирги марта 25 йил аввал 31 декабрь куни ўйин ўтказган. Бу галги учрашувлар 31 декабрь, соат 18:00 га белгиланган.
Изоҳ (0)