«Барселона» футболчиси Херард Пике Испания Суперкубоги жавоб учрашувида ён қанот ҳакамини ҳақорат қилгани учун тўрт учрашувга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Пике «Атлетик»га қарши Испания Суперкубоги жавоб учрашувининг 56-дақиқасида, «Атлетик»да ўйиндан ташқари ҳолат юз берганини қайд этмаган ён қанот ҳакамини ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган эди.
Икки клуб ўртасида 17 август, душанба куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Жамоаларнинг Бильбаода ўтган биринчи ўйинида «Барселона» 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Энди Херард Пике Испания чемпионати доирасидаги тўртта учрашувни ўтказиб юбориши керак бўлади.
Изоҳ (0)